Карантиндаги Шомуродов қачон майдонга қайтиши аниқ бўлди

“Ростов” футболчиларида коронавирус аниқлангани боис асосий таркиб карантинга олинган эди.

“Спорт экспресс” нашри тарқатган хабарга кўра, “Ростов”нинг асосий футболчилари 27 июнга белгиланган 24-тур учрашувида майдонга тушади.

Манбада келтирилишича, икки ҳафталик карантин коронавирус аниқланган илк кундан бошлаб ҳисобланади. “Ростов” ҳолатида вирусни тарқалишига сабабчи бўлган Хорен Байрамянда коронавирус 13 июнь куни топилган. Шу боис 27 июнь куни “Ростов” футболчилари карантинни тугатган бўлади.

Демак, “Ростов” 27 июнь куни “Арсенал”га қарши асосий таркибни ўйнатиши мумкин. Фақат жамоада умумий машулот ўтказиш учун етарли вақт бўлмайди.

Шомуродов мажбурий карантинга тушди. Энди нима бўлади?

Элдор Шомуродов ёзда Европага кетади, уни ҳатто Моуриньо ҳам танийди!

Шомуродовга бағишланади! “Ростов”ни гуллатган Ўзбекистон юлдузлари

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!