Шомуродовни Европада ҳам тан олишмоқда!

  • 07 Jan 17:22
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

А Сериянинг 16-турида “Сассуоло” ва “Женоа” ўртасидаги учрашувда сассуололиклар дарвозасини  ишғол қилган Элдор Шомуродов учрашувда фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди.

Tecno

Италиянинг машҳур нашрларидан бири  La Gazzetta dello Sport ўзбек легионерининг ўйинини юқори баҳолаб, Элдор Шомуродовни мазкур учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этди.

Авварлоқ, футболчиларнинг ўйинини баҳолаб борадиган Whoscored сайти ҳам Элдор Шомуродовга энг юқори –  7,8  балл берганди.

Элдор Шомуродов “Сассуоло” билан ўйинда учрашувда гол уришдан ташқари, рақиб дарвозаси томон уч марта аниқ зарба йўллади. Шунингдек, жамоадошини қулай позицияга олиб чиқди, рақибларни муваффақиятли алдаб ўта олди. Ўзбек ҳужумчиси ҳаводаги курашларда уч бор ғолиб чиқди ва гол ҳам ана шундай вазиятда киритилди. Унинг 20 та пасидан 70 фоизи манзилга аниқ борди. Бу ҳужумчи учун юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Мутахассислар Шомуродовнинг ҳимоячиларга ёрдам бераётганини ҳам алоҳида таъкидламоқда. У икки марта рақиб ҳужуми вақтида улардан тўпни олиб қўйди.

Умумий ҳисобда генуяликлар таркибида А Серияда 11 та ўйин ўтказган Шомуродов иккита гол ва битта голли узатма муаллифи бўлди.  

Яхшиям Шомуродов бор экан!

Супер гол урган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Comments

You must be logged in to commet!