Шомуродовни кутинг...
Жозе Моуриньо таркибда юзага келган муаммолар туфайли “Женоа”га қарши учрашувда кескин ўзгаришлар қилиши кутилмоқда. Хусусан, жамоа етакчиси Лоренцо Пеллегрини жароҳатидан тўлиқ тузалмаган ва португалиялик мутахассис Генуядаги тўқнашувда унинг вазифасини Николо Дзаньолога юкламоқчи.
Моуриньо топшириғига кўра, Николо бу гал ҳужум ва ярим ҳимоя ўйинчиларини боғловчи плеймейкер ролини бажаради.
Яна бир ўзгариш Генрих Мхитарян билан боғлиқ. Маълумотларга қараганда, клубдан кетишга тайёргарлик кўраётган арманистонлик ярим ҳимоячи бошланғич таркибга киритилмайди. Унинг ўрнини Стефан Ал-Шаарави эгаллайдиган бўлди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бош мураббий ҳужум чизиғида икки нафар футболчига таянади. Аввалги турда Тэмми Абрахам ва Элдор Шомуродовнинг бирга ўйнагани яхши самара берди. Ҳар икки ҳужумчи бир бирига гол уриш учун имконият яратиб берди ва дарвозани ишғол қилди.
Украиналик мутахассис Андрей Шевченконинг “Женоа” бош мураббийи сифатида “Рома”га қарши ўтказадиган учрашув Элдор Шомуродов учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Чунки легионеримиз ўтган мавсумд “женоа” сафида 31 та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасига саккизта тўп киритган. Ҳамюртимиз голлардан ташқари майдонда курашувчанлиги, ҳимояга қайти ўйнаши, ткир ҳужумлар ташкил қилиши, жамоавий ҳаракатларга мослашувчанлиги каби профессионал хусусиятлар билан бирга камтарлиги, меҳнатсеварлиги ҳамда одамгарчилиги билан ҳам генуялик мухлислар ҳурматини қозонган.
Бўлажак турда Шомуродов Римга кетганидан бери Генуяга биринчи ташрифи бўлади.
21 ноябрь санасига белгиланган учрашув Тошкент вақти билан ярим тун - 00:45 да бошланади.
“Рома”га “Атлетико” футболчиси келади
“Рома” мутасаддилари таркибни кучайтириш мақсадида Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ярим ҳимоячиси Эктор Эррерани трансфер қилишни режалаштирмоқда.
31 ёшли испаниялик футболси “Рома”нинг марказий чизиғини мустаҳкамлаги керак бўлади.
Эрраранинг ўзи ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоасини ўзгартиришни истаяпти. Жорий мавсумда 9 марта майдонга тушган футболчи атиги 279 дақиқа ўйнади холос. Унинг Диего Симеоне жамоаси билан шартномаси ёзда ўз ниҳоясига кетади.
Маълумотларга қарганда, “Рома” Эррерани январда трансфер қилиши учун 5 миллион евро атрофида харажат қилишига тўғри келади.
“Рома” кутаётган футболчига “Ювентус” ва “Милан” кўз тикмоқда
“Аякс” ҳимоячиси Нуссер Мазрауи фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. 23 ёшли ҳимоячига “Рома” анчадан бери оғиз солмоқда. Бироқ, қишки трансферлар вақти яқинлашгани сари истеъдодли футболчининг харидорлари кўпайиб бормоқда.
Манбаларнинг маълум қилишича, А Сериянинг гранд клубларидан “Милан” ва “Ювентус” ҳам марокашлик ўйинчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Мазрауи жорий мавсумда ҳам барқарор ўйин кўрсатяпти. Нидерландия чемпионатида ўн бир маротаба майдонга тушган ҳимоячи ўз вазифани муносиб бажаришдан ташқари, рақиблар дарвозасига тўртта тўп киритди ва жамоадошларига учта голли пас узатди.
Фикрлар