Шомуродов бир кўрсаткич бўйича “Рома”да етакчи ёхуд Моуриньо қандай хатога йўл қўйди?

Италия футболи статистикаси билан шуғулланаётган таҳлилчилари “Рома” футболчиларининг ассистлари бўйича рейтингини эълон қилди.

А Сериянинг сўнгги турида Элдор Шомуродов “Венеция”га қарши ўтказилган учрашувда ўзи дарвозани ишғол қилганидан ташқари Тэмми Абрахамга голли пас ҳам оширди. Италия чемпионатида “Рома”даги голлари ҳисобини очган легионеримиз голли пас ошириш бўйича энг яхши кўрсаткични қайд этмоқда.

“Венеция” билан тўқнашувдан сўнг Шомуродов ассистлари сонини учтага етказиб, иккитадан голли пас муаллифи бўлган Генрих Мхитарян, Тэмми Абрахам, Лоренцо Пеллегрини ва Жордан Веретудан ўзиб кетди.

Бундан ташқари, Шомуродов УЕФА Конференциялар лигасида ҳам битта тўп киритган ва жамоадошларига бир жуфт голли пас оширган. Ҳамюртимиз 2+5 натижасини қайд этиш учун жами 580 дақиқа сарфлаган.

163120_m

Моуриньо нишонида тўрт футболчи

“Рома” ўнг қанот ҳимоячиси Рик Карсдорпга рақобатчи қидирмоқда. Айни пайтда клуб спорт директори Тьяго Пинто январда таклиф этиладиган номзодлар билан музокаралар ўтказмоқда. Жозе Моуриньо “Манчестер Юнайтед”даги собиқ шогирди Диогу Далот, “Сампдория”да ўйнаётган Польша терма жамоаси аъзоси Бартош Берешински, “Лилль” вакили Мехмет Челик ва “Фейенорорд” ўйинчиси Маркус Педерсен каби футболчиларни ўз жамоасида кўрмоқчи.

“Рома” Далотга қанча сарфлаши маълум бўлди

“Рома” қишки трансферлар вақтида Диогу Далотни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш вариантини кўрмоқда.  

“Рома” 22 ёшли ҳимоячи учун тайёрлаётган таклифда уни мавсум охиригача ижарага олиб, бу муддат учун 1,5 миллион евро миқдорида пул тўламоқчи. Агар Далот португалиялик мутахассиснинг ишончини қозона олса, римликлар уни ёзда 15 миллион еврога тўлиқ трансфер қилади.

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер Далотга етарли ўйин амалиёти бермаяпти. Истеъдодли ҳимоячи жорий мавсумда олтита учрашувда майдонга тушиб, жами 316 дақиқа ўйнади.

Унинг манчестерликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади.

397ca3bd95851b0dc9f9670f4fc4fe685ddcf8e903ddb936657042

Моуриньо бу трансферга кўнмади

Англиялик футболчи Калум Чемберснинг агентлари 26 ёшли ҳимоячининг хизматларини “Рома”га таклиф қилди.

Яқинда Чемберснинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси якунланди ва лондонликлар у билан ҳамкорликни давом эттиришни истамади. Гарчи айни пайтда Калум эркин агент сифатида “Рома”га текинга қўшилиши мумкин бўлса-да, Жозе Моуриньога бу ўйинчи маъқул келмади.

Калум Чемберс 2013-2014 йиллари “Саутгемптон”да ўйнаганидан кейин “Арсенал”га трансфер қилинган. Бу ҳимоячи орада “Мидлсбро” ва “Фулхэм”га ижарага ҳам берилган.

2014 йили Англия терма жамоаси сафида учта учрашувда қатнашган эди.

kallm-chambers

Моуриньо хато қилдими?

Мутахассислар Жозе Моуриньо “Рома”ни қабул қилиб олганидан кейин испаниялик жаҳон чемпиони Педрога эътибор қаратмаганини танқид остига олмоқда.

Маълумки, португалиялик мутахассис “Рома”ни қабул қилиб олганидан кейин футболчилар орасидан ўзига маъқулларини танлади ва қолганларини машғулотларга қўймади ва клуб мутасаддиларига уларга бошқа иш топиб беришни уқтирди.

Педро мураббий машғулотларга қўшмаган гуруҳда қолди. Агар  у ўзига Италиянинг ўзидан жамоа топмаганида “Рома” молиявий томондан зарар кўрарди.

Яхшики, “Лацио” бош мураббийи Маурисио Сарри испан ҳужумчисининг мухлиси чиқиб қолди ва Моуриньо керак бўлмай қолган ўйинчини Римнинг иккинчи клубида олиб қолди. Педро ҳам ишончни оқлаяпти. У жорий мавсумда биринчи голини айнан “Рома” дарвозасига урди. Шундан сўнг унинг иштаҳаси очилиб, яна уч марта тўп киритди.

01_1362

Маълумот ўрнида, Моуриньо танлаган “Рома” ҳужумчиларининг бирортаси голлари сонини ҳали тўрттага етказгани йўқ.

“Рома” мухлислари: Шомуродов суперфутбол қандай бўлишини кўрсатди!

Моуриньо эшитяпсанми, бу футболчи Римга бормайди!

Шомуродов ва унинг мухлислари хурсанд бўладиган хабар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
13/11/2021 23:29
Элдор ҳали кўп жабҳаларда етакчи бўлади. Маур ҳам кўпроқ эътибор берса, ўйнатса вақт берса ўзига фойда. Жозе маур юбан Педрони олиб қолши керак эди.