Шомуродовни "Рома"да ўйнатмаган Моуриньо ўрнини немис мутахассиси эгаллаши мумкин

Лондоннинг “Челси” клубидан истеъфога чиққанидан сўнг ишсиз қолган германиялик мутахассис Томас Тухель фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.

The Sun нашрининг хабар беришича, немис мутахассисининг хизматларига “Рома” жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Бўрилар" раҳбарияти Тухелни жамоанинг амалдаги устози Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилган тақдирда бош мураббийликка асосий номзод сифатида белгилаган. Олдинроқ, агар жамоа Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, португалиялик мутахассис клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

“Рома” А Сериянинг 25 та ўйинидан сўнг 47 очко жамғариб, турнир жадвалида УЕФА Чемпионлар лигасининг кейинги мавсумида ўйнаш ҳуқуқини тақдим этдиган 4-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!