Шомуродовни Роналдуга тенглаштиришди
Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бош мураббийи Андрей Фёдоров Россия оммавий ахборот воситаларига берган интевьюсида “Ростов” ҳужумчиси Элдор Шомуродовни мақтади.
Тажрибали мутахассис Элдорнинг бошқалардан фарқи ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди:
"У меҳнаткаш. Ҳудди Криштиану Роналду сингари. Мен ўз вақтида унинг амакиси билан ўйнаганман. У ҳам ўта меҳнаткаш эди. Бу уларнинг қонида бор шекилли. Менимча, Карпин уни ҳужум марказига қўйиб, тўғри жой топиб берди. Элдор Ўзбекистонда клублар миқёсида ҳам, терма жамоада ҳам асосан қанотларда тўп сурарди".
Sports.uz портали тез фурсатда Андрей Фёдоровнинг тўлиқ интервьюсини эътиборингизга ҳавола қилади.
Фикрлар