Шомуродовнинг жамоадошига топ клублар харидор бўлмоқда
"Рома" ярим ҳимоячиси Николо Заньолога топ клублар қизиқиш билдирмоқда.
"La Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, футболчига "Милан", "Атлетико" Мадрид ва "Боруссия" Дортмунд даъвогарлик қилмоқда. Римликлар футболчи билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бироқ Заньоло фаолиятини бошқа жамоада давом эттирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли ярим ҳимоячининг "Рома" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади.
Фикрлар