Шомуродовнинг нархи тушиб кетди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Коронавирус пандемияси туфайли transfermarkt.de сайтида футболчиларнинг нархлари арзонлаштирилди.

Шу қаторда, Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг ҳам трансфер нархида пасайиш кузатилди.

2019 йилнинг 23 декабрида 6,5 млн еврога кўтарилган Шомуродовнинг нархи 2020 йилнинг 8 апрель ҳолатида 5,2 млн еврога туширилди.

Шундай бўлишига қарамай, форвард Ўзбекистон ва "Ростов" клубининг энг қиммат футболчиси бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Нодирбек жовлиев
08/04/2020 23:15
Нега енди бу нохақликку