ПСЖ таркибида Месси, Неймар ва Мбаппе каби юқори даражадаги футболчилар бўлса-да, клуб “Сассуоло” ҳужумчиси Жанлука Скамаккага қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Жанлука ди Марционинг сўзларига кўра, парижликлар 23 ёшли италиялик футболчи учун 35 миллион евро ва қўшимча бонуслар таклиф қилган. Бироқ А Серия клуби буни қониқарсиз деб баҳолаб, Франция грандига рад жавобини берган. “Сассуоло” Жанлука учун тахминан 50 миллион талаб қилмоқда.

Манбанинг хабар беришича, ПСЖ италияликлар билан музокара олиб боришга ва шартномани ижобий якунлашга ҳаракат қилади.

Скамакка якунига етган мавсум А серия доирасидаги 36 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урган. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, бу жамоадаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. У ўтган мавсум легионеримиз Элдор Шомуродов билан биргаликда "Женоа" шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!