Шомуродовнинг собиқ жамоаси "Барса" юлдузини олади
Таркибни кучайтириш керак
Италиянинг машҳур «Рома» клуби «Барселона» таркибида ўйнайдиган чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальдени ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Fichajes.com сайти.
TuttoMercato тарқатган маълумотларга кўра, римликлар бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини 23 ёшли футболчини жамоа ҳимоясининг чап қанотини мустаҳкамлаш учун муносиб номзод сифатида маъқуллаган.
Хабар қилинишича, «Рома» Бальде учун маошли ижара таклиф қилишни, жамоа кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасига йўл олган тақдирда эса футболчини мажбурий тарзда тўлиқ сотиб олиш шартномасини киритишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, Бальденинг юқори трансфер баҳоси ва маоши келишув йўлида асосий тўсиқ бўлиб турибди. Битим амалга ошиши учун ҳам «Барселона», ҳам футболчининг ўзи молиявий талабларини пасайтиришига тўғри келади.
Жорий мавсумда Бальде майдонда жами 124 дақиқа ўйнашга улгурди, холос. У ҳозирча бош мураббий Ханс-Дитер Флик ишончини тўлиқ қозона олмаган. Шу билан бирга, ёш ҳимоячига бир қатор инглиз клублари, шу жумладан «Ювентус» ва «Монако» жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Изоҳлар (0)