Шомуродовнинг собиқ рақобатчиси АПЛга кўчиб ўтади
"Сассуоло" футболчиси, бир вақтлар "Женоа"да ҳамюртимиз Элдор Шомуродов билан бирга тўп тепган Жанлука Скамакка АПЛга кўчиб ўтмоқда. У Лондоннинг "Вест Хэм" жамоаси билан келишувга эришгани айтилмоқда.
Таниқли журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, италиялик футболчи бугун Англияда клуб билан молиявий томонлама битимга розилик билдирган. У эртага тиббий кўрикдан ўтади.
Трансфер нархи "болғачилар" учун 36 миллион еврога тушган. Шунингдек, 6 миллион евролик бонус ҳам кўзда тутилган.
"Сассуоло"да футболчи "Вест Хэм"дан кетадиган бўлса, трансфердан тушган 10 фоизлик фойдани ўзига олиб қолиш банди бор. Тез орада бу харид икки жамоалар томонидан расмай эълон қилинади.
Фикрлар