Шомуродовнинг “Специя”даги дебютини қачон кўрамиз?

Ниҳоят, Элдор Шомуродовнинг “Рома”дан “Специя”га трансфери расман эълон қилинди. Барча манбалар бу трансферни тасдиқлаб, ўз ахборотларини ҳам тарқатиб улгурди.

- Ўзбек ҳужумчиси Лигурияга келиб, тиббий кўрикдан ўтганидан кейин “Специя” билан шартнома имзолади. Ушбу келишув Lega Serie A сайтида расман қайд этилди. Унга кўра, Шомуродов янги клубида 2023 йилнинг 30 июнигача тўп тепади. “Специя”да ҳужумчини кейинчалик трансфер қилиш ҳуқуқи йўқ, деб ахборот тарқатди https://www.forzaroma.info сайти.

6316c21097d5e98570a68aebe1f85018

“Специя” жорий мавсумда А Сериядаги жойини сақлаб қолиш учун курашишга мажбур бўлмоқда. Чемпионатнинг 20-туридан сўнг, Лука Готти шогирдлари хавфли ҳудуд чегараси, яъни 17-ўринда турибди. Жамоа ҳисобида 18 очко бор.

Клуб раҳбарияти қишки трансферлар вақтида таркибни кучайтиришга қарор қилди. Унга кўра, ҳимоя чап қанотига АҚШнинг “Орландо” жамоасидан португалиялик Жоау Моутиньо, марказга “Венеция”дан Пшемислав Вишьневски, ярим ҳимоя чизиғига СПАЛдан Сальваторе Эспозито, Словениянинг “Мура” жамоасидан Тио Ципот,  “Фиорентина”дан Шимон Журковски, ҳужумга Латвиянинг “Валмиера”сидан Раймонд Кроллис олиб келинди.

Лекин бош мураббий Лука Готти мутасаддилардан асосий ҳужумчи сифатида Элдор Шомуродовни олиб келишни талаб қилди. Чунки жамоани мураккаб вазиятдан олиб чиқиш учун тажрибали форвадга эҳтиёж бор.

“Специя” фаолиятини ёритиб борувчи https://www.cittadellaspezia.com сайти бумасалага алоҳида эътибор қаратиб, Элдор Шомуродов ҳақидаги қуйидаги фактларни келтирди.

- Элдор “Специя”да ўзи доим ўйнайдиган 14-рақамни танлади. Бу футболчи “Машъал” клуби табияланувчиси ҳисобланади. Бу жамоа таркибида Ўзбекистон юқори дивизионида 18 ёшлигида дебют қилган. 2015 йили “Бунёдкор”га ўтди. Ўзбекистон чемпионатида 59 та учрашувда 14 та гол урди.

2017 йили Россиянинг “Ростов” клубига ўтиши ғужумчи учун катта ютуқ бўлди. Премьер-лигадаги 18 та гол Италия жамоаларининг эътиборини тортди. 2020 йили Генуяга кўчиб ўтгани “Женоа”нинг А Сериядаги жойини сақлаб қолишида муҳим роль ўйнади. Кейинги босқич “Рома” бўлди, лекин бу мавсум унга имконият берилмади.

Энди Лука Готти жисмонан бақувват, тезкор, ҳаводаги курашларда кучли, ҳужумнинг ҳар қандай нуқтасида ўйнай оладиган мукаммал форвардга эга бўлди, - деб ёзди https://www.cittadellaspezia.com сайти.

Трансфер ишлари якунланди, Шомуродов янги жамоасига қўшилди. Энди ўзбек футболчиси Италиядаги учинчи жамоасидаги дебютини қачон нишонлаши кўпчиликни қизиқтирмоқда.

“Специя” А Сериядаги навбатдаги учрашувини 5 февраль куни ўтказади. Шу куни Лука Готти шогирдлари чемпионат пешқадами “Наполи”ни қабул қилади. Элдорнинг “Специя”даги дебюти айнан мана шу кучли рақибга қарши бўлиши кутилмоқда.

Чунки “Специя”нинг асосий тўпурари Мбала Нзола жароҳат олиб сафдан чиққан. Элдор Шомуродов олдида дарров ўйинга қўшилиб кетиш вазифаси турибди. Чунки ўртамиёна жамоа ярим мавсум учун 1,5 миллион евро тўлаган футболчини захирада олиб ўтириш учун олмагани аниқ.

Mourinho-e-Shomurodov

Демак, 5 феврални кутамиз. Шу куни Элдор янги жамоасидаги голлари сонини очишдан умидвормиз.

Ўруновни пул “синдирди”!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
30/01/2023 23:22
Омад ! Элдор.