Ўруновни пул “синдирди”!

Россия Премьер-лигаси клубларида ўзбек футболи тарбияланувчиларига доим қизиқиш бўлгани айни ҳақиқат. Айниқса, Элдор Шомуродов бу лигада порлаб, кучли бешлик чемпионатларидан бири – А Серияга йўл олгани ўзбек футболчилари учун Россияга йўлни кенгайтириб берди.

Ҳозир ҳам Россия жамоаларида Иброҳимхалил Йўлдошев, Вагиз Галиулин, Ҳожимат Эркинов тўп термоқда. Улар қаторига Рустам Ашурматов, Руслан Жиянов ва Умарали Раҳмоналиев қўшилди. 

Бироқ, кейинги йилларда рус заминига қадам босган энг талантли ўйинчиларимиз орасида Жасур Жалолиддинов ва Остон Ўруновнинг Россия жамоаларидаги фаолиятини муваффақиятсиз чиқмади.

49209152-e15d-11ea-bfd3-fa163e074e61_930

Жалолиддиновга “Локомотив” ва “Тамбов”да ўзини кўрсатиш учун ҳеч қандай имконият берилмаган бўлса-да, Остон Ўрунов бир порладию тез сўнди.

Ўзбекистоннинг энг иқтидорли ўйинчиларидан бири сифатида эътироф этилган Ўруновнинг легионер сифатидаги фаолияти жуда тез сўнггани ҳамон муҳокама қилинмоқда. Россиянинг “Матч ТВ” канали журналистлари Ўруновнинг трансферларида ҳал қилувчи ролни ўйнаган Шамиль Газизовдан бу масалага ойдинлик киритишини сўради.

Айни пайтда Шамиль Газизов Ўруновнинг биринчи жамоаси – “Уфа”да бош директор вазифасида ишламоқда.

- Ўрунов ҳозир жамоасиз юрибди. Нега бу аҳволга тушиб қолди?

- Ўзини йўқотиб қўйди. Катта маошни бошқара олмади. Футбол нуқтаи назаридан Ўруновда ҳаммаси жойида, психология бўйича бундай эмас. Ўзбекистонда ички ғалаёнларини боса олса, яна ўзини кўрсата олади.

- Қайси клубда?

- “Навбаҳор” ҳақида эшитдим.

- Ўрунов сўниб қолишидан олдин, мана шундай муаммоларга дуч келишини тахмин қилиш мумкинмиди?

- Бунинг имкони йўқ эди. Мени у билан бўлган воқеалар ҳайратга солди. Жисмоний, техник ва тактик томондан Остон жуда зўр. Унга ковид, кичик жароҳатлар ёки катта пуллар салбий таъсир қилдими, буни аниқ айтиш қийин.

Ҳаммаси яхшилик билан якун топишига умид қилиб қоламиз.

square_1280_8d1c2e994bbe0397b61e85b66e7ae4ff

Дарҳақиқат, Остон Ўрунов Россия Премьер-лигасида икки йил давомида “Уфа”, “Спартак” ва “Урал” жамоаларида тўп тепди. Айни пайтда 22 ёшли ярим ҳимоячи эркин агент мақомида юрибди. Шунга қарамай, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец истеъдодли ўйинчига ишонч билдириб, уни ўқув-машғулот йиғинлари ва ўртоқлик учрашувларига жалб қилмоқда.

Тезкор: Шомуродов бошқа клубга ўтди!

“Рома”нинг Шомуродов бўйича режаси ўзгарди, Элдор эса кутилмаган жамоани кўзлаяпти!

Ўрунов Премьер-лига даражасидаги футболчи!

Югуришни ўзбек легионеридан ўрганинг!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
27/01/2023 22:17
Остонни пул синдирмади. Руслар унинг характерини синдирмоқчи бўлишди. Синдираолмагач, кейинги ҳолатларни уюштиришди. Бутун Ўзбекистон футбол жамоатчилиги, рус футболи провокаторлари гапини гапириб юрмасдан, Остонни қўллаб-қувватлашлари керак. Ўзбек характерини Остонгина кўрсата олди, русларга.Остоннинг харидлари билан тушган сурати,- уюштирилган. Эҳ Ўзбегим !!! Руслар нима деса, шунга ишонасилар ҳалиям. Русларга айнан шу лақмаликларинг ёқади.
Dolche& Gabana
27/01/2023 19:24
Курмаганни кургани курсин деб шунга этишади. ИнстаЗвездача. Бола энди итни кейинги оеги булиб кучманчи кабилани авлодига ухшаб узбекистонда юради буни бу характери билан хеч ким узини командасида куришни хохламеди!