Шомуродовнинг устози премьер-лигада ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди

  • 1 августа, 2019, 20:18
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Ростов” клуби бош мураббийи Валерий Карпин Россия премьер-лигасининг июль ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.

Tecno

Таъкидлаш керакки, 50 ёшли мутахассис бу борада Сергей Матвеев ("Краснодар"), Эдуардо Докампо ("Рубин"), Дмитрий Парфенов ("Урал") ва Сергей Семак ("Зенит") каби мураббийларни ортда қолдиришга эришди.

Маълумот учун, “Ростов” айни дамда РПЛнинг ортда қолган 3та туридан сўнг 7 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродовнинг ўзи ҳам РПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар қаторида эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию