Шомуродовнинг устози "Ростов"нинг мағлубиятларида кимни айблади?

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Ростов” клуби устози Валерий Карпин Россия премьер-лигасининг 18-туридан ўрин олган “Урал”га қарши баҳсдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жамоада кайфият яхши. Албатта, сўнгги ўйинларда кўпроқ очколарни қўлга киритишни хоҳлагандик. Энди бу ўйинлардаги камчиликларимизни алоҳида ўрганиб чиқишимиз керак.

Мухлисларга миннатдорчилик билдириш баробарида улардан футболчиларни қўллаб-қувватлашда давом этишларини сўраб қоламан. Барча омадсизликлар ва мағлубиятлар – менинг айбим. Мухлислар футболчилар билан бўлсин. Нима бўлган тақдирда ҳам йигитлар 500% ҳаракат қилишади. Уларга сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз ва муҳаббатингиз зарур”, - дейди Карпин.

Эслатиб ўтамиз, "Ростов" - "Урал" учрашуви эртага 30 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланажи. Ростовликлар айни дамда мусобақа жадвалида 5-ўринда боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
LEGIONER
29/11/2019 19:16
Shomurodov NO GOAL NO PARTY