Шон О'Мэлли чемпионга бош оғриқ бўла оладими?
Ahmadbek Eshmatov
Мураббий Тим Уэлч шогирдининг амалдаги чемпион Илия Топурияни енгишига ишонмоқда.
Шон О'Мэллининг мураббийи Тим Вэлч шогирдининг амалдаги чемпион Илия Топурияни енгишига ишонмоқда.
"Ўйлайманки, Шон услуб жиҳатдан Илияга муаммо туғдира олади. Тўғри, Топурия кучли рақиб. У билан жангда биргина хато жуда қимматга тушади. Аммо О'Мэлли масофани яхши ушлаши, тезлиги ва тажрибаси ҳисобига ғалаба қозонишига ишонаман", - деди мураббий "Submission Radio" га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Шон О'Мэлли (18-2-1 N/C) "UFC 306" турнирида Мераб Двалишвили(18-4)дан очколар бўйича мағлуб бўлган эди.

Изоҳлар (0)