Шон О'Мэллининг иштаҳаси карнай...

  • 18 сентябрь, 2023, 17:24
  • 0
  • MMA

Бир неча кун аввал ирландиялик Шон О’Мэлли ярим енгил вазн (65,8 кг) тоифаси чемпиони Александр Волкановски билан жанг қилмоқчи эмаслигини баён қилганди. Бироқ унинг  фикри ўзгариб, Австралия вакилига қарши жанг қилиб, уни нокаутга учратмоқчи...

"Волкановски ярим енгил вазн тоифасида чемпион бўлмаганида, мен уни жон дея нокаутга учратган бўлардим. Лекин бу бадбахт хозир P4P рейтингидаги энг зўр жангчилардан. У билан жанг қилмоқчи эмасман, демайман. Ишончим комилки, мен ҳар кимни жумладан, Волкановскини ҳам нокаут қила оламан. Уни бу холга тушириш жуда ҳам қийин бўлади. Бироқ,  Волкановски 1-2 йилдан сўнг ҳам шу дивизионда  жанг қилишни давом эттирса, уни албатта нокаут қиламан. Лекин у назаримда енгил вазн( 70,3 кг)  тоифасига ўтади.", - деди Шон О’ Мэлли.
 
Эслатиб ўтамиз, Шон сўнги жангида ўта енгил вазн (61,2 кг) тоифаси чемпиони Алджамейн Стерлингни нокаутга учратиб, чемпионлик камарини тортиб олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!