Шон Стрикленд: "У ўрта вазнга қайтишга қодир эмас"

  • 22 август, 16:05
  • 0
  • MMA

Ўрта вазн тоифасида (84 кг) собиқ UFC чемпиони, америкалик Шон Стрикленд ҳозирги UFC чемпиони, ярим оғир вазн тоифасида жанг қилувчи (93 кг) бразилиялик Алекс Перейрани яна ўрта дивизионга тушишга қодир эмас, деб ҳисоблайди.

Алекс, жин урсин сени. 84 килограммга қайтишни уддалай олмайсан. Собиқ ярим ўрта вазн тоифасидаги спортчи сифатида мен сенга шуни айта оламан: Вазнингни оширганингдан сўнг, яна ўша эски даврга қайтиш фикри ақлга сиғмайдигандек туюлади. Менимча, Алекс 93 килограммда Дрикус дю Плесси билан жанг қилгани маъқулроқ бўларди. Сўнгги жангидан кейин Алексни кийим алмаштириш хонасида кўрганимни яхши эслайман. Ўшанда у жуда чарчаган кўринарди. Хуллас, мен Алекснинг 84 килограммга қандай қайтишини тасаввур ҳам қила олмайман", - деб таъкидлаб ўтди Шон Стрикленд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!