Шониғматжон Шофайзиев чорак финалга чиқди

Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси томонидан эркаклар ўртасида теннис бўйича "Shymkent Open" мусобақаси ўтказилмоқда.

Турнирнинг жуфтлик баҳсларида ҳамюртимиз Шониғматжон Шофайзиев грузиялик шериги Георге Тсивадзе билан бигаликда мезбонлар вакили Тимур Мауленов ва Достонбек Ташбулатовни ҳар иккала сетда бир хил 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Шониғматжон ва Георге мусобақанинг чорак финалида укракиналик Владислав Манафов ва қозоғистонлик Тимур Хабибулинга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!