
"Шўртан" бир кунда "Насаф"ни икки марта ютди
ФИФА кунлари сабаб юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш ва футболчиларнинг ўйин амалиётини сақлаб қолиш мақсадида “Шўртан” ва “Насаф” жамоалари ўртасида иккита назорат учрашуви белгиланганди.
Бўлиб ўтган биринчи беллашувда "Шўртан" Бекзод Сувонов, Диёрбек Асомиддинов ва Чориёр Турсунқулов киритган голлар эвазига 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Насаф” жамоасига қарши ўтказилган иккинчи назорат учрашувида ҳам "Шўртан" ғалабага эришишди.
Учрашувда Фарруҳ Мухторов ва Аброр Тошқўзиев киритган голлар ғузорликларга ғалаба келтирди. "Насаф" сафида эса Драган Черан ўз номини таблога ёздиришга муваффақ бўлди.
Комментарии