
"Шўртан" ёш ҳимоячини сафга қўшиб олди
Миркомил Абдураззоқов - "Шўртан" футболчиси. Бу ҳақда клуб матбуоти эълон қилди.
"Ғузорликлар" янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда. Клуб яна бир ёш ва иқтидорли футболчи билан жамоа таркиби кучайтирди.
"Пахтакор" тарбияланувчиси, "Металлург" ва "Олимпик" жамоалари таркибида ҳаракат қилган ҳимоячи Миркомил Абдураззоқов клуб билан икки йиллик келишувга эришди. Футболчи 2026 йил охирига қадар "оқ бўрилар" таркибида бўлади.
Маълумот учун, 20 ёшли футболчи ўтган мавсум умумий 9 маротаба майдонга тушган.
Комментарии