"Шўртан"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасидан сўнг: "Ҳали ҳам вақтинчалик мураббийман. Ишимни раҳбарият ҳал қилади"

CHERY AUTO

“Шўртан” клуби Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалида Ғузорда про лига вакили – Нукуснинг “Арал” жамоасини қабул қилди. Голларга бой ўтган учрашувда “Шўртан” рақибини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финалга чиқди. Учрашувдан кейин “Шўртан”нинг вақтинчалик бош мураббийи Элдор Мойлиев саволларга жавоб қайтарди.

Tecno

- “Арал” жамоасини курашувчанлигини билардик. 15-20 дақиқа давомида учрашув тенг курашлар остида ўтди. Голлар урганимиздан кейин тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам ўйинни ўзимиз назорат қилдик.

- Шахбоз Нуриддинов иккинчи таймда майдонга тушди. Унинг ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?

- Шахбоз келажаги порлоқ футболчи. Жисмоний ҳолатида бироз камчиликлар бор. Биз берган кўрсатмалар билан индивидуал ҳаракатлар қиляпти. Спорт формасига кириб олса, асосий таркибга рақобат қила оладиган футболчи.

- Бугунги ҳаракатларичи?

- Айтяпманку, бирозгина жисмоний ҳолати, чидамлилиги панд беряпти. Аммо икки-уч марта хавфли вазиятлар яратиб рақибга анча қийинчиликлар туғдирди.

- “Шўртан” тўпга эгалик қилиши, яккакурашларда қандай ҳаракат қилди, деб ўйлайсиз?

- Айтганимдек, биринчи бўлимнинг 15-20 дақиқаси тенг курашлар остида ўтди. Кейин ҳисобда олдинга чиқиб олдик. 3-4 кундан кейин “Сурхон”га қарши ўйинимиз бор. Шу боис кучни тежаган ҳолда ўйинни тўпсиз назорат қилдик. Тўғри, мухлисларимиз кўпроқ гол кутишди. Иккинчи бўлимда тўпни ҳам, ўйинни ҳам назоратимизда ўтказдик. Хато, камчиликлар бўлди. Футбол хатосиз бўлмайди.

- “Шўртан” бошқарувига ўтганингиздан сўнг натижалар кўрина бошлади. Бу гал Ўзбекистон Кубогида кейинги босқичга чиқдинглар. Ҳали ҳам вақтинчалик мураббий мақомидамисиз?

- Ҳа, вақтинчалик.

- Бу яна давом этадими?

- Буни раҳбарият ҳал қилади.

- Олдинги  интервьюларингизда раҳбарият ёшларга кўпроқ эътибор қаратиш вазифасини юклагани ҳақида айтгансиз. Демак, ёзда таркибда у қадар катта ўзгаришлар бўлмайдими?

- Жиддий ўзгариш бўлмайдию, аммо ўзимизга керакли позицияларга ўйинчиларни кўз остимизга олиб қўйганмиз. Масалан, ҳужумчи таклиф қиламиз. Маҳоратли ўйинчиларни жалб қиламиз. Шу билан бирга ёшларимиз ҳам бор.

- Мана шу таркиб ёки икки нафар тажрибали ўйинчини қўшиш орқали жамоани Суперлигада сақлаб қолса бўладими?

- Суперлигада сақлаб қолса бўлади. Йигитлар ҳам анча иқтидорли. Эътибор берсанглар, кўпчилиги ёшлигида турли терма жамоаларда ўйнаган. Фикрлаш қобилияти анча яхши. Ҳужумни якунловчи 3-4 та ўйинчини олдинги чизиққа олсак, уддаласа бўлади. 2004 ёки 2003 йилларда туғилган футболчиларни ёш деб бўлмайди. Ушбу йигитлар ҳам жамоага ёрдам бера олади.

- “Арал” жамоаси доим “Шўртан”га принципиал рақиб бўлиб келган. Бу сафар жамоангиз осонлик билан мағлуб этди. Клубдаги футболчилар Суперлигага чиниқдиларми ёки “Арал” ўтган йилгига нисбатан кучсизланганми?

- Ўтган йилги ўйинларини унчалик кузатганим йўқ. Барибир про лига билан Суперлигани даражаси бўлади. Биз ҳам Суперлигадаги ўйинчиларни жалб қилганмиз. Балки шу сабабдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!