Шота Арвеладзе “Локомотив”даги ҳамюрти Кахи Махарадзени “Пахтакор”га қайтармоқчи

 

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Кахи Махарадзе фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.

“Пахтакор” клуби янги бош мураббийи ўзи истагандек таркиб жамлашда давом этмоқда. SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, грузиялик мутахассис ярим ҳимояни мустахкамлаш учун “Локомотив”даги ҳамюрти Кахи Махарадзени “Пахтакор”га чорламоқда.

"Пахтакор" 11 июль куни бразиялик ва исроиллик футболчиларни таништиради

Эслатиб ўтамиз, 2011-2015 йилларда “шерлар” шарафини ҳимоя қилган ва 2016 йилги мавсумдан бошлаб “темирйўлчилар” таркибида тўп тепиб келмоқда. Махарадзе ушбу вақт мобайнида “Локомотив” сафида 120 ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасини 26 бор ишғол қилишга эришди.      

“Пахтакор”нинг бразилиялик ва исроиллик футболчилари ҳақида қисқача маълумот

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!