Шов-шувли

6 март (Тошкент вақти билан 7 март тонгда) куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида шов-шувли “UFC 259” турнири ташкил этилади. Асосий карддан уч чемпионлик жанги ўрин олган.

Марказий жанг икки вазн чемпионлари, яъни, ўрта дивизион (77,1-83,9 кг) “қироли” Исраэль Адесанья ҳамда ярим оғир вазн (83.9-93 кг) тоифаси чемпиони поляк Ян Блахович ўртасида бўлиб ўтади. Шунингдек, ўта енгил вазн (56.7-61.2 кг) чемпиони Пётр Ян даъвогар Анжемейн Стерлингга қарши октагонга кўтарилса, аёллар ўртасида “Pound for Pound” етакчиси, ўта енгил вазн чемпиони (56,7-61,2 кг) Аманда Нуньес Меган Андерсон билан жанг қилади.

Асосий карднинг қолган тўқнашувларда  ҳам супер жангчилар октагонга кўтарилади.

Қуйида ушбу жуфтликлар рўйхатини тақдим этамиз.

Супер енгил вазн (52,2-56,7 кг)

Йозеф Бенвидес (АҚШ) – Аскар Аскаров (Россия).

Ўта енгил вазн (56,7-61,2 кг)

Доминик Круз (АҚШ) – Кейси Кенни (АҚШ).

Енгил вазн (65,8 — 70,3 кг)

Ислом Махачев (Россия) – Дрю Добер (АҚШ)

Ярим оғир вазн (83.9-93 кг)

Тьяго Сантос (Бразилия) – Александр Ракич (Австрия)

“UFC 259” турнири UZREPORT TV орқали жонли равишда эфирга узатилади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар