Шохжаҳон Ёрқинбоев терма жамоадаги дебюти ҳақида

  • 14 октябрь, 12:13
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ФИФА кунлари муносабати билан миллий терма жамоамиздан ташқари, яна бошқа ёш тоифаларидаги терма жамоаларимиз ҳам йиғин ҳамда ўртоқлик учрашувларини ташкил қлимоқдалар.

Tecno

Жумладан, Ўзбекистон U-20 терма жамоамиз ҳам Тошкентда шуғулланмоқда. Қозоғистон ёшларига қарши ўйинлар ўтказилмоқда. Илк учрашувда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бугун эса ушбу жамоаларнинг иккинчи ўйини бўлиб ўтади.

Терма жамоамиз сафига янги чақирилган футболчилар орасида “Андижон” ярим ҳимоячиси Шохжаҳон Ёрқинбоев ҳам бор. У Қозоғистонга қарши баҳсда терма жамоамиз таркибида дебютини ўтказди.

- U20 терма жамоамиз сафида илк ўйинингизни ўтказдингиз. Қандай таассурот қолдирди?

- Терма жамоамиз таркибида тўп суриш ниятим бор эди. Етказганига шукр. Таассуротга келадиган бўлсам, биринчи учрашув яхши ўтди. Бошида ўйинни темпига тушиш сал қийин бўлди.

- Клуб билан терма жамоани машғулотида фарқлари нимада кўринди?

- Машғулотларда фарқи сезилгани йўқ, деб ўйлайман. Клубда ҳам, терма жамоада ҳам машғулотдаги вазифалар деярли бир хил. Терма жамоада машғулотлардаги асосий урғу тактикага қаратилган.

- Захирадан майдонга тушишингиздан аввал Равшан Ҳайдаров сизга қандай кўрсатмаларни берди?

- Тўп рақиб жамоада бўлган пайтда прессинг қилиб, уни қайтариб олишимизни ва тўпни назорат қилиб, хавфли ҳужумлар яратишимизни кўрсатма сифатида берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!