Шугар Рэй Леонард Кроуфорднинг "Канело" билан жангдаги имкониятларини баҳолади

 Беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, афсонавий америкалик Шугар Рэй Леонард ҳамюрти Теренс Кроуфорднинг мексикалик Саул Альварес билан жангдаги имкониятларини баҳолади.

“Фарқи фақатгина вазн тоифасидами? Балки. "Ким ушбу жангда ғалаба қила олади?" деб сўрасангиз, Мен "Кроуфорд" деб жавоб бераман. Бу менга жанг қилган вақтларимни эслатади. Мен ҳар доим ғалаба қозонишимга ишонганман. Мағлубиятга учраганимда ҳам тушкунликка тушиб қолмагандим. Агар вазндаги фарқ Кроуфорднинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаса, у ғалаба қозона олади”, – деди Леонард Fight Hub TV You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2023-йил 30 июль куни Кроуфорд ҳамюрти Эррол Спенсни тўққизинчи раунднинг бошидаёқ тўхтатиб, ярим ўрта вазн тоифасида (66,7 кг гача) мутлақ чемпион бўлганди. Умуман олганда, америкаликда 40 та ғалаба (31 таси нокаут) бор ва битта ҳам мағлубият йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!