Шукуровнинг устози кетиб қолмоқчи

Туркия Суперлигасида “Фотиҳ Карагюмрюк” жамоасини бошқараётган Андреа Пирло жаҳон чемпионатида муваффақиятсиз қатнашган Бельгия терма жамоасида фаолият юритмоқчи.

Манбаларнинг таъкидлашича, Бельгия футбол федерацияси раҳбарияти бош мураббий лавозимини тарк этган Роберто Мартинес ўрнига муносиб номзод қидирмоқда. Шу боис, италиялик мутахассис уларга ўз хизматини таклиф қилди.

Мутахассислар Пирло қўллаётган усул Бельгия терма жамоасига мос тушмаслигини таъкидламоқда.

Яна бир номзод Тьери Анри ҳисобланади. Бельгия терма жамоаси етакчиларидан Тоби Алдервейрелд ва Ромелу Лукаку франциялик мутахассисни кутаётганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Андреа Пирло “Фотиҳ Карагюмрюк” жамоасида ҳамюртимиз Отабек Шукуровга устозлик қилади. Бу жамоа Туркия чемпионатида 20 очко билан ўйинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!