Шунча пулни ташлаб кетмайманку!

“Челси” марказий ҳимоячиси Калиду Кулибали Англия футболига мослаша олмади. “Наполи”даги ўйинлари билан Италиянинг энг зўр ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилган сенегаллик футболчи Англия Премьер-лигасида ўзини кўрсата олмади.

Энди “аристократлар” бу муваффақиятсиз трансфер соҳибидан тезроқ қутилмоқчи. Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар берди. Унга кўра, раҳбарият Кулибалини ёзда тезроқ сотиб юбормоқчи.

Бироқ, Калидунинг ўзи катта маош олаётгани боис клубдан кетишни истамаяпти. Манбанинг таъкидлашича, тажрибали ўйинчи ҳафтасига 200 минг фунт маош олади.

Қизиқ томони шундаки, “Наполи” Кулибали кетганидан кейин Италия чемпионлигини қўлга киритди. “Челси”га совринлар ютиш учун келган сенегаллик ўйинчи Англияда ҳам мақсадига ета олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!