Шунчаки даҳшат! Немислар “Реал”га Олисенинг нархини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Реал” клуби жаҳон чемпионатидан кейин яна бир шов-шувли трансферни амалга оширишга бел боғлаган. “Қироллик клуби” Франция терма жамоаси ва “Бавария” ҳужумкор футболчиси Майкл Олисега даъвогарлик қилмоқда.

Хабарларга кўра, Олисенинг ўзи яқин вақт ичида Мюнхен клуби раҳбариятидан  ўзини Испания пойтахтига қўйиб юборишни сўрайди.

Журналист Санти Ауна маълумотига кўра, “Бавария” Олисе  трансфери учун харидорлардан камида 200 миллион евро талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон футболи тарихидаги энг йирик трансфер ҳозирча Неймарнинг 2017 йилда “Барселона”дан “Пари Сен-Жермен”га 222 миллион евро эвазига ўтиши бўлиб турибди.

Transfermarkt портали Майкл Олисенинг бозор қийматини 150 миллион евро деб баҳоламоқда.

Ўтган мавсумда 24 ёшли футболчи “Бавария” сафида 52 та учрашув ўтказиб, 22 та гол ва 31 та голли узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!