Швейцария мураббийи: "Италияни ютишимизни билардим, чунки..."
Италия терма жамоаси Швейцарияга қарши ўйинда бошқа тактика билан майдонга тушди. Лучано Спалетти 4-3-3дан фойдаланишга қарор қилди. Бу эса швейцарияликларнинг ғалабасига сабаб бўлган бўлиши мумкин. Шу мавзуда чорак финалчилар устози ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу ерда ақл бовар қилмайдиган ишлар бўлмоқда. Мухлисларга катта раҳмат. Мен билардим, агар италияликлар тўртта ҳимоячи билан ўйнаса, биз уларни "йўқ қилишимиз"ни билардим. Дан ярим ҳимояга ўтди. Унинг одами Эл Шаарави эса тўпни зўрға кўрди."
Шунингдек, мураббий кейинги рақибга ҳам тўхталиб ўтди.
"Англия ёки Словакия? Буни мухлислардан сўрайсиз. Биз муҳим ўйинда ғалаба қозондик. Эртага ва ундан кейин нима бўлишига келсак, кейинги рақибларимизга қарши яна ҳам яхшироқ тайёргарлик кўрамиз."
Якшанба куни Англия терма жамоаси Словакия билан сўнгги 16-тур ўйинида тўқнаш келади. Мазкур учрашувдан кейин Швейцариянинг чорак финалдаги рақиби аниқ бўлади.
Фикрлар