Силва “Барселона”га ўтишга шошилмаяпти
“Манчестер Сити”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Бернарду Силва “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.
- “Барселона” бу менда мавжуд вариантлардан бири холос, аммо ҳали якуний қарорни қабул қилмадим.
Ҳақиқат шуки, менда кўплаб вариантлар бор ва ҳали қарор чиқармаганим ҳамда шартнома имзоланмагани учун муайян клуб ҳақида гапиришни истамайман.
Мен ўзимга ҳақиқатан ҳам қизиқиш билдириладиган, менга эҳтиёж сезиладиган жамоага ўтишга ҳаракат қиламан. Бу мен учун жуда муҳим, - деди Бернарду Силва Sport.es сайтига берган интервьюсида.
Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Бернарду Силва “Барселона” билан икки йиллик шартнома имзолаши мумкинлигини хабар қилган эди.
Шу билан бирга, ярим ҳимоячи каталонияликлар Испания Ла Лигасининг молиявий қоидаларига мос келиши учун маошини камайтиришга ҳам тайёр экани таъкидланган.

Фикрлар