Сильва ва Агуэро жуфтлиги АПЛ тарихига кирди
"Манчестер Сити" айни дамда АПЛнинг сўнгги 38-тури доирасида сафарда "Брайтон"га қарши баҳс олиб бормоқда. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 1:2 “шаҳарликлар фойдасига.
“Сити”нинг ўйиндаги биринчи голи Давид Сильванинг Серхио Агуэрога амалга оширган узатмасидан сўнг киритилди. Эътиборлиси, бу аргентиналик футболчининг жорий мавсум премьер-лига доирасида испаниялик жамоадошининг пасидан сўнг киритган 18-гол бўлди.
Opta Joe нашри тарқатган хабарга кўра Сильва-Агуэро жуфтлиги сермахсуллик борасида АПЛ тарихида фақатгина Андертон-Шерингем (20), Макманаман-Фаулер (20) ва Лэмпард-Дрогба (24) жуфтликларидан кейинги натижани қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, агар “Манчестер Сити” бугунги баҳсда ғалаба қозонса, қаторасига иккинчи мавсум чемпионликни қўлга киритади.
Фикрлар