Сильвио Берлускони ҳақида нохуш хабар бор
Италиянинг 86 ёшли собиқ бош вазири, “Монца” клубининг амалдаги президенти Сильвио Берлускони лейкемия билан касалланган.
Il Corriere della Sera хабарига кўра, у ҳозирда Милан клиникаларидан бирида интенсив терапия курсини ўтамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Берлускони узоқ вақт давомида "Милан" президенти бўлган. Унинг бошқаруви даврида “россонерилар” бир неча марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
“Монца”га келсак, А Сериянинг янги аъзоси ҳозирда турнир жадвалида ўн учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар