Симеоне: Бир кун “Интер”ни албатта бошқараман. Бу янгилик эмас
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне вақти келиб “Интер”ни бошқаришини яширмади. Аввалроқ, унинг ўғли Жованни Симеоне ҳам буни тасдиқлаган эди.

“У мени ўғлим. Отам, онам, синглим уларни ҳаммаси бир кун келиб “Интер”ни бошқаришимни билишади. Бу оддий ҳол. Ҳеч қандай янгилик эмас”, - дейди аргентиналик мутахассис бугун бўлиб ўтадиган ЕЧЛнинг “Бавария”га қарши ўйиндан аввалги матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Диего Симеоне 1997/1999 йилларда айнан “Интер” жамоасида тўп сурган. Хабарларга кўра, “нерадзуррилар” Симеонени келгуси мавсумда жамоага олиб келишмоқчи.