Симеоне бугун "Атлетико"га ёрдам бера оладими?

  • 1 декабрь, 2020, 09:49
  • 0
  • Бокс

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне уругвайлик ҳужумчи Луис Суареснинг коронавирусга топширган навбатдаги тести ҳам мусбат чиққани бўйича ўз фикрини билдирди.

“Ушбу вирус жуда ғалати. Эртага у салбий натижа кўрсатиши ва Суарес майдонга тушиши мумкин. У шуғулланмоқда, жамоага ёрдам беришни ва учрашувда иштирок этишни хоҳламоқда. Сиз кутишингиз керак.

Кеча у билан гаплашдим, у ўзини яхши ҳис қилаётганини ва жамоада бўлишни хоҳлаётганини айтди. Агар у эртага ўйнамаса, шанба куни ўйнайди, ҳеч қандай муаммо бўлмайди”, - деди аргентиналик мутахассис.

"Атлетико" - "Бавария" учрашуви бугун Тошкент вақт билан 01:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!