Симеоне Сульшерга кутилмаган зарба берди

  • 29 март, 2021, 18:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Сульшер анчадан бери “Атлетико” ярим ҳимоячиси Маркос Льорентега харидор ҳисобланади. Яқинда инглизлар 26 ёшли футболчи учун испанларга 80 миллион евро таклиф қилганди.

Tecno

Маълумотларга қараганда, мадридликлар бу таклифни қабул қилмаган. “Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне испаниялик футболчини қўйиб юборишни истамаяпти. Мадрид клуби хўжайинлари эса, бу трансфер учун 120 миллион евро тўлангандагина амалга оширилишини таъкидламоқда.

Жамоанинг етакчиларидан бири ҳисобланган Льоренте жорий мавсумда Испания чемпионатида 28 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини тўққиз маротаба аниқ нишонга олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!