Симона Халеп рақибини аямади
Ads

Дунёнинг иккинчи рақамли теннисчиси руминиялик Симона Халеп “Qatar Total Open – 2018” турниридаги илк иштирокини ғалаба билан бошлади.

У мусобақада  россиялик Екатерина Макаровага қарши кортга чиқди ва бор йўғи уч геймни бой бериб, учинчи даврага йўл олди.

Шунингдек, латвиялик Анастасия Севастова иккинчи даврада япониялик Наоми Осака билан рақобатлашди ҳамда  6:4, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Анастасия ва Симона чорак финал йўлланмаси учун куч синашади.

Sports.uz