Симона Халепнинг пайи узилди
Ads

Руминиялик теннисчи Симона Халеп Торонто шаҳрида аёллар ўртасида ўтаётган турнирнинг яккалик баҳсларидаги иштирокини якунлади.

Симона 1/4 финал босқичида чехиялик Мария Бузковага қарши кортга чиқди. Ўйинда биринчи сетни 4:6 ҳисобида бой берган, Халеп иккинчи сетда оёғидан олган жароҳати сабаб кортга чиқа олмади.

Шу тариқа "Rogers Cup"нинг чорак финалида Бузкова америкалик Серена Уильямсга қарши ўйин ўтказадиган бўлди.