Симонс ўз истагини ПСЖга маълум қилди
"Лейпциг" (ижара асосида) ва Нидерландия терма жамоаси футболчиси трансфер ҳуқуқи тегишли бўлган клуби ПСЖга "Барселона" билан ижара шартномаси имзоламоқчи эканлигини маълум қилди. 21 ёшли футболчи фаолиятида навбатдаги қадамни қўйиш керак, деб ҳисобламоқда.
У "кўк-анорранглилар"нинг қизиқишини билган ҳолда, ўз жамоасига қайтиш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқчи.
Аввалроқ, унинг ПСЖда ўйнамаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Фикрлар