Синдаровнинг суперпартияси таҳлил қилинди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жавоҳир Синдаров Варшавадаги шахмат турнирида амалдаги чемпион Гукеш Доммаражу билан бўлган баҳсда Италия очилишининг “Сокин ўйин тизими” услубини қўллади. Ҳиндистонлик гроссмейстер ушбу принципиал партияни жуда омадсиз ўтказди ва охир-оқибат умидсиз вазиятда учта пиёдасиз қолиб кетди.

Шу тариқа Жавоҳир Синдаров рапиддаги мағлубият учун ишончли реванш олди.

Бу ғалаба Гукеш рапидда Синдаровни мағлуб этганидан икки кун ўтиб содир бўлди. Ўша ўйин ҳинд гроссмейстерининг ноодатий ҳиссий реакцияси билан ёдда қолган эди. Одатда, шахмат тахтаси олдида жуда хотиржам ва ҳиссиёт билдирмайдиган Гукеш, ўша ғалабадан кейин ўтирган ҳолатда мушт қисиб, хурсандчилик қилгани билан мухлисларни ҳайратга солди.

Икки ёш юлдуз ўртасидаги рақобат аллақачон жаҳон шахматидаги энг қизиқарли мавзулардан бирига айланган.

Аммо жума куни Синдаров энг яхши усулда жавоб қайтарди, у блицда ишончли ғалаба қозонди.

Гукешнинг ноодатий нишонлашидан фарқли равишда, ўзбекистонлик гроссмейстер супер блицнинг 8-туридаги ғалабадан кейин деярли ҳеч қандай эмоция кўрсатмади. Ўйин тугагач, у фақат қатъий қўл сиқиш билан кифояланди.

Уларнинг рақобати Гукешнинг рапиддаги аввалги ғалабасидан кейин янада кескинлашган эди. Ўша партияда қора доналарда ўйнаган ҳинд гроссмейстери кескин “Каро-Канн ҳимояси”ни танлади ва аста-секин ўйинни тўлиқ назоратига олди.Ўйин давомида устунликка эришиб, 52 юришда ишончли ғалабани қўлга киритди.
 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!