“Сити” 115 миллион еврога янги юлдуз олади
Франциянинг амалдаги чемпиони “Пари Сен-Жермен” марказий ярим ҳимоячиси Жоау Невеш “Манчестер Сити”нинг келаси мавсум учун трансфер мақсадига айланди.
Бу ҳақда ElNacional хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Англия гранди 21 ёшли португалиялик футболчини ёзги трансфер ойнасида сотиб олишни режалаштирмоқда.
“Шаҳарликлар” Невеш трансфери учун 115 миллион евро ажратишга тайёр.
Жорий мавсумда Невеш барча мусобақаларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, еттита гол урди ва тўртта голли узатма муаллифи бўлди.
Ярим ҳимоячининг ПСЖ билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ярмигача амал қилади. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг қиймати 110 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар