“Сити” АПЛнинг рекорд трансферини якунлаяпти
«Ноттингем Форест» клуби ва Англия миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон 150 миллион евро эвазига «Манчестер Сити» футболчисига айланади. Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.
Шу тариқа, Андерсон трансфери Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг қиммат трансфер бўлади.
23 ёшли марказий ярим ҳимоячи ўтган мавсумда «Ноттингем Форест» сафида барча мусобақаларда 50 та учрашувда майдонга тушди. У 2024 йили «Ньюкасл»дан 41 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди.
Аввалроқ унинг «Сити»га ўтиши «ўрмончилар» келишувни июль ойида амалга оширишни хоҳлаётгани сабабли кечикаётгани хабар қилинганди.

Фикрлар