“Сити” даҳшатли суммага иккита трансфер қилади

“Манчестер Сити” раҳбарияти келаси мавсум олдидан таркибини янада кучайтириш мақсадида иккита юқори классли ярим ҳимоячилар трансферига тайёргарлик кўрмоқда.

Айни пайтда манчестерликлар “Ньюкасл”дан Сандро Тонали ва “Ноттингем Форест”дан Эллиот Андерсонни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.Умумий трансфер суммаси 220 миллион еврони ташкил қилиши мумкин, “шаҳарликлар” бундай маблағни сарфлашга тайёр, деб хабар берди TEAMtalk нашри.

Манба маълумотига кўра, ёзда Родри ва Бернарду Силва жамоани тарк этиши кутиляпти, шунинг учун ярим ҳимоя чизиғи кучайтириш эҳтиёжи пайдо бўлмоқда.

Жорий мавсумда Тонали барча мусобқаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатма берди. Унинг жамоа билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача амал қилади, бозор қиймати эса 80 миллион еврони ташкил этади.

Эллиот Андерсон 41 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Унинг шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган, қиймати эса 60 миллион еврога  баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!