"Сити"дан кетмасам бўлмайди
Яхши таклифлар бор
«Манчестер Сити» таркибида тўп сураётган ҳимоячи Райан Аит-Нури клубни тарк этиш ниятида. Бу ҳақда инсайдер Саша Тавольери хабар берди.
Маълумотларга кўра, футболчи фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Аит-Нури билан бир вақтнинг ўзида икки жамоа қизиқмоқда. Ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни «Ювентус» ва «Наполи» режалаштирмоқда. Томонлар ўртасида музокаралар бошлаб юборилгани айтилмоқда.
Райан Аит-Нурининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 35 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Изоҳлар (0)