"Сити" Де Брюйнега янги шартнома таклиф қилди. "Шаҳарликлар" Кевиннинг шартига рози бўлди

  • 10 Mar 20:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" раҳбарияти ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйнени жамоада яна узоқ йиллар тўп суришини хоҳламоқда.

Tecno

The Times нашрининг маълум қилишича, бунинг учун “шаҳарликлар” 29 ёшли бельгиялик футболчига янги шартнома таклиф қилмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Айтиш лозимки, Де Брюйне "Манчестер Сити"нинг бундан аввалги таклифини рад этган эди. Аммо “шаҳарликлар” таклифнинг молиявий томонини янада яхшилаган ҳолда яна бир бор унга мурожаат билан чиқишган. “Сити” футболчи талаб қилаётган ҳафтасига 310 минг фунт маошни тўлашга рози бўлган.

Де Брюйне жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида 28 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 16 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!