“Сити” футболчилари “Челси”ни енголмайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасининг 32-турида турнир пешқадами “Арсенал” ўз майдониа “Борнмут”га 1:2 ҳисобида ютқазди. Бу мағлубият “канонирлар”ни таъқиб қилиб келаётган “Манчестер Сити”га очколар орасидаги фарқни қисқартириш имконини беради.

Бунинг учун Хосеп Гвардиола шогирдлари Лондонда “Челси” майдонидан ғалаба билан қайтиши талаб этилади.

“Арсенал” афсонаси Пол Мерсон “Челси” ўз уйидаги учрашувда “Манчестер Сити”дан очко олиб, “канонирлар”га ёрдам қилишига умид билдирмоқда.

- Эҳтимол, "Арсенал" футболчиларининг ўзига бўлган ишончи парчаланиб кетгандир. Бирданига шундай ҳолат юзага келдики, агар “Манчестер Сити” барча ўйинларини ютса, улар очколар сони бўйича тенглашиб олади. Қолаверса, уларда голлар фарқини яхшилаш учун захирада яна икки ўйин бор.

Шунинг учун газеталар ва ижтимоий тармоқлардан узоқроқ бўлинг, чунки ҳамма: “Мана, улар инқирозга учради!” деб ёзади.

Жуда ёмон натижа. Ёмон ўйин, энергия йўқ, “Борнмут”га жиддий босим ўтказиш истаги йўқ. Ёқимсиз натижа.

Нимага умид қилиш мумкин? Менимча, “Сити” якшанба куни “Челси”ни ютмайди, - деди Мерсон Sky Sports эфирида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!