"Сити" Грилишни "Милан" ҳужумчисига алмаштирмоқчи

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" клуби вингер Жек Грилишни сотиб юборилишига қарши эмас. Шунингдек, жамоа раҳбарияти футболчини "Милан" вакили Рафаэль Леауга алмаштиришни режалаштирмоқда. 

Бироқ миланликлар Грилишнинг юқори маошини тўлашга рози бўлмаслиги мумкин. Жек Манчестерда ҳафтасига 300 минг фунт стерлинг маош олади. 

Маълумот ўрнида, Леаунинг "Transfermarkt" порталидаги нархи 85 миллион евро этиб белгиланган. Грилиш эса худди шу порталда 70 миллион еврога баҳоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию