“Сити” Гвардиола ўрнига умуман кутилмаган мураббий танлаб қўйди

  • 17 декабрь, 21:47
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасида “Борнмут”ни бошқариб келаётган бош мураббий Андони Ираола яқин келажакда “Манчестер Сити”га кўчиб ўтиши мумкин.

Tecno

TEAMtalk нашрининг хабар беришича, “шаҳарликлар” Ираолани таклиф этиладиган мураббийлар рўйхатига қўшиб қўйди.

Манба маълумотларига кўра, “Манчестер Сити” раҳбарияти Андони Ираоланинг фаолиятини диққат билан кузатиб бормоқда ва уни Хосеп Гвардиоланинг эҳтимолий вориси сифатида кўриб чиқмоқда.

Бироқ, Гвардиола яқин орада клубни тарк этиши кутилмаяпти. Агар фавқулодда жиддий инқирозлар рўй бермаса, тажрибали мураббий амалдаги шартномасини охирига етказиб қўяди.

Андони Ираола Гвардиола курсисига ягона даъвогар эмас. Манчестерликлар клубда ўйнаган ва мураббий сифатида ишлаган Венсан Компанини  ҳам нишонда ушлаб турибди. Бельгиялик мутахассис ҳозир Бундеслига гранди “Бавария”ни муваффақиятли бошқаряпти.

Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола 2016 йилдан бери “Манчестер Сити” бош мураббийи ҳисобланади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача давом этиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!