“Сити” Гвардиоланинг ўрнига икки мураббий топди
“Манчестер Сити”ни 2016 йилдан бери бошқариб келаётган Хосеп Гвардиола мавсумнинг охирида клубни тарк этиши мумкин.
Испаниялик мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг 30 июнь куни якунланади ва ҳозирча ҳамкорликни узайтириш бўйича келишувга эришилгани йўқ.
Хосеп Гвардиолага Англия футбол ассоциацияси миллий терма жамоани бошқаришни таклиф қилмоқда.
“Шаҳарликлар” раҳбарияти эса, Гвардиоланинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мутахассис топиб қўйди.
Улардан бири ўтган мавсумда “Байер”ни тарихда илк бор Германия чемпионига айлантирган Хаби Алонсо, иккинчиси “Спортинг”да жуда яхши натижалар қайд этаётган Рубен Аморимдир.
53 ёшли Гвардиола қўл остида “Манчестер Сити” олти маротаба Англия чемпиони бўлди ва Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
Фикрлар