“Сити” ҳужумчиси рақиб жамоага ўтиб кетяпти
“Манчестер Сити” тарбияланувчиси ҳисобланган Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Оскар Бобб фаолиятини Англия Премьер-лигасининг бошқа жамоаси – “Фулхэм”да давом эттирадиган бўляпти.
Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, “Фулхэм” мутасаддилари “шаҳарликлар” сафида етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаётган ёш ҳужумчи билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олган.
Энди навбат, клублар ўртасидаги музокараларга.
Лондон клуби Оскар Боббни “Фулхэм”дан “Вест Хэм”га кўчиб ўтиши кутилаётган Адам Траорега ўринбосар сифатида олиб келмоқчи.
“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Оскар Бобб мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учу клубни тарк этишни истаётганини тўғри қабул қилиши айтиляпти. Демак, испаниялик мураббий ўйинчининг кетишига тўсқинлик қилмайди.
Жорий клуб мавсумида Бобб 15 та ўйинда 1 та голли узатма берган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 25 миллион еврога тенг.
Фикрлар